11:46 | 13.11.24
Андижоннинг Асака туманида Damas 9 ёшли қизнинг устига ағдарилди. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан қиз шифохонада вафот этган.
Андижон вилояти Асака туманида 11 ноябрь куни Damas 9 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, ҳодиса соат 13:00 атрофида Асака туманида содир бўлган. Ҳайдовчи 24 ёш, пиёда эса 9 ёш бўлган. Жабрланувчи ҳодисадан кейин дарҳол шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан у шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли орган томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.