20:39 | 30.06.24
Андижонда бир гуруҳ йигитлар фуқарони калтаклаб, оғир аҳволга солди. Ҳозирда жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар қўлга олинган (видео).
Андижонда йигитни калтаклаб кетган жиноятчилар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижонда фуқаро бир гуруҳ кишилар томонидан калтакланган. Ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар ушланиб, уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 105-модда 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқарарлиги таъминланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: