18:13 | 20.06.24

                       

Андижонда боғчада ходимлар ўзаро жанжаллашди

Андижонда боғчада ходимлар ўзаро жанжаллашди. Боғча директорига интизомий жазо қўлланилган (видео).

Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати боғчада юз берган жанжалга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 19 июнь куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 6-ДМТТда юз берган жанжал бўйича хабарлар тарқалган. Ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинди.

Ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳридаги 6-Давлат Мактабгача таълим ташкилотида тортишув юз берган. Ушбу ҳолатда педагогик этика қоидаларига зид ҳаракатларга йўл қўйганлиги учун боғча директори М.А.га интизомий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек, боғча ходимлари фаолият давомида педагогик маданият меъёрларига риоя этишлари зарурлиги ҳамда таълим имиджига салбий таъсир этувчи вазиятларга қайта йўл қўймасликлари бўйича огоҳлантирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: