18:46 | 28.08.24

                       

Андижонда боласига алимент бермаган отанинг уйидан цементлари олиб кетилди

Андижонда боласига алимент бермаган отанинг уйидан цементлари олиб кетилди.

Бўстон туманида яшовчи эркак бир нафар фарзанди таъминоти учун Ю.Т. фойдасига алимент тўлаб бермаётгани аниқланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилиб қолган 7,4 миллион сўм алимент қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорнинг уйига борилган. Уйида қурилиш қилиш учун 2 тоннадан зиёд цемент маҳсулоти олиб қўйгани аниқланди. Ижро ҳаракатлари давомида фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган отанинг 41 қоп цементи тегишлича хатлаб қўйилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: