20:39 | 12.08.24

                       

Андижонда божхона ходимига пора берган шахс ушланди

Божхона ходимига 200 АҚШ доллари пора берган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда божхона ходимига пора беришга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳудуд дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси йўловчи божхона декларасиясида 100 минг АҚШ долларини олиб кираётганини маълум қилади.

Аммо, йўловчи шахсий кўрикдан ўтказилганида унинг ёнида аслида ушбу валюталар йўқлиги аниқланган. Мазкур ҳолатга божхона ходими аслида йўқ пуллар қайд этилган декларасияга муҳр босиши эвазига йўловчи божхона ходимига 200 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахс божхона ходимига 200 АҚШ долларини бераётган вақтида жиноят устида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: