17:07 | 03.08.24

                       

Андижонда эркак хотини ва қайнонасини чопиб ташлади

Андижонда эркак ажрашаётган хотини онаси билан келиб, нарсаларини олиб кетмоқчи бўлганида уларни чопиб ташлади.

Андижонда 1 август куни 41 ёшли эркак хотини ва қайнонасини чопиб ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум бўлишича, соат 08:30 ларда Пахтаобод туманида яшовчи 1983 йилда тугилган А.Н. турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжалашиб қолган. Уларга темир жисм билан тан жарохати етказган. Олинган тан жарохатлари окибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, эркак турмуш ўртоғи билан ажрашаётган бўлган. Аёл онаси билан нарсаларини олиб кетгани келганда уларни чопиб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи шахс процесуал тартибда ушланди.