10:17 | 05.08.24

                       

Андижонда Howo юк машинаси темир йўл кўпригига урилди

Андижонда Howo юк машинаси темир йўл кўпригига урилиб, мажақланиб кетди (видео).

Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати Howo юк машинаси темир йўл кўпригига урилгани юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 5 август куни соат 04:00 ларда, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.С. ўзининг бошқарувида бўлган Howo русумли юк автомашинасини Андижон туманидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг (Наманган-Уйчи-Пайтуғ-Андижон) 83км.да ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб темир йўл кўпригига бориб урилиб, йўл -транспорт ҳодисасини содир этган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида, Howo русумли юк автомашнаси хамда темир йўл кўприги зарарланган. Tан жарохати олган фуқаролар йўқ.

Ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: