19:57 | 03.01.24

                       

Андижонда маст ҳайдовчи автомобилида ЙҲХ гуруҳи ходими ва бир фуқарони уриб юборди – видео

Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчи шахс қўлга олинган.

Андижонда автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олган.

Bugun.uz манбаси хабар беришича, ҳодиса 2023 йилнинг 28 декабр куни содир бўлган. Хонобод шаҳрида яшовчи 36 ёшли E.A. Nexia-3 автомашинасида бошқарувни йўқотиб Хонобод шаҳар ЙҲХГ инспектори, сержант Р.Т.ни ҳамда у ҳужжатини текшираётган 52 ёшли ҳайдовчи С.Ф.ни уриб кетган. Оқибатда ходим ва ҳайдовчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 21 ёшли йигит Nexia-2 машинасида уриб юборган пиёда вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: