14:28 | 11.08.24

                       

Андижонда маъсул шахслар давлатга 1,7 млрд зарар етказди

Андижонда маъсул шахслар давлатга 1,7 млрд зарар етказди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Андижон вилоятида 158,6 минг куб. метр қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу туманда фаолият юритувчи «О.А.» МЧЖ масъул шахслари фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган «Обод» қум-шағал аралашмаси кони чегарасидан ташқарига чиқиб, 158,6 минг куб. метр қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказганликлари, шунингдек солиқ солинадиган объектларни қасддан яшириш орқали 1,1 млрд сўм солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: