18:02 | 18.10.23 1391

Андижонда пахта хирмони ёниб кетди

Тадбиркорга маҳсулотнинг зарари тўлиқ қоплаб берилган.

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги пахта тайёрлаш пунктларининг бирида хирмонга уйилган пахталар ёниб кетганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий баёнот берди.

Фото: Telegram

Ўрганиш натижасида эълон қилинган хабар ўз тасдиғини топган.

16 октябр куни, Балиқчи тумани «Насриддинобод» МФЙда жойлашган «Тетратех» МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш масканида 12 кг пахта хом-ашёси ёниб кетган.

Аниқланишича, электр кабелларининг носозлиги туфайли қисқа туташув юз берган, натижада ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида «Андижон-36» навли 1 сорт 2 синфга кирувчи пахтанинг юза қисми ёнган.

«Тетратех» МЧЖ раҳбари томонидан тадбиркорга маҳсулотга етказилган зарар миқдори аниқланиб, тўлиқ қоплаб берилган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1203
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 541
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 814
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 845
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1509
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 706