14:00 | 13.08.24
Андижонда аёлнинг ишқий муносабатда бўлгани ҳақида хабар тарқатмаслик учун пул сўраган спорт мураббийи ва унинг шериги ушланди.
Андижонда пул эвазига аудиоёзувларни тарқатмаслигини айтган фуқаролар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 27 июль куни Андижонда маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ҳамда унинг бир нафар жиноий шериги Андижон туманида яшовчи фуқаро бир аёл билан ишқий муносабатда бўлганиги тўғрисидаги аудиоёзувни аёлнинг оила аъзоларига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиб, шарманда қилишларини айтиб, ушбу ҳаракатларни бажармаслик эвазига талаб қилинган 7 минг АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида спорт мактаби мураббийи ҳамда унинг шериги шу йилнинг июнь ойларида фуқаронинг сир сақланиши керак бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ҳам товламачилик йўли билан олгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 165 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: