8:18 | 21.06.24
Андижонда қайнота куёвининг жарималарини тўлаб берди. Куёв аёлининг Lacetti машинасида 68 марта жаримага тушган.
Андижона қайнота куёвининг 28 миллион жарима пулини тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли Lacetti русумли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.
Шу сабабли, куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: