18:23 | 16.02.24

                       

Андижонда қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилади

Андижонда қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди. Мутасаддиларга туманларда 8 та янги омбор очиб, яна 35 минг тонна ўғитни захиралаш топширилди.

Андижонда президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда вилоят қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, экспортни кўпайтириш ва саноатлаштириш асосий вазифа экани қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди. Шу билан бирга, Андижонда ўғит омбори камлиги, оқибатда фермерлар ўғитни далагача олиб келишда яна 20 фоизгача қўшимча харажат қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга Улуғнор, Хонобод, Бўстон, Пахтаобод, Балиқчи, Асака ва Қўрғонтепада 8 та янги омбор очиб, яна 35 минг тонна ўғитни захиралаш топширилди.

2024 йилда вилоятдаги 265 километр суғориш тармоғини бетонлаш, 22 та гидротехник иншоот ва насос станцияни таъмирлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Хонободдаги «Янги ҳаёт» маҳалласида қават-қават усулда экин экиш тажрибасини вилоятнинг барча маҳалласида йўлга қўйиш муҳим.

Бунинг учун оилавий тадбиркорлик доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади, ускуналар харид қилишга субсидия берилади, сердаромад ва экспортбоп экинлар уруғи ва кўчатига харажатнинг 30 фоизи қопланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: