12:18 | 05.11.24

                       

Андижонда қизлар йигит сабаб муштлашди

Андижоннинг Хўжаобод туманида бир гуруҳ мактаб қизлари йигит талашиб муштлашди (видео).

Андижон вилояти Хўжаобод туманида 2 ноябрь куни қизлар йигит сабаб оммавий муштлашди. Бу ҳақда Хўжаобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Видеодан кадр

Маълум бўлишича, воқеа тахминан соат 13:00 лар атрофида содир бўлган. 2008 йилда туғилган қиз Д.Р. 8 синф ўқувчиси бўлган синглиси Р.Х. дугоналари билан уришганbни эшитиб, Хўжаобод тумани Обод кўчасига борган.

Шунда улар тарафма-тараф бўлиб уришаётганини кўриб синглисини дугонаси М. билан Р. исмли қизларнинг уришаётган ҳолатни ўзининг телефонига видеотасвирга олиб, Instagram’га жойлаштирган.

Маълум бўлишича, М.М. исмли қиз ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали танишган йигити билан Р.И. исмли қизнинг ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб қўйгани сабаб телефонда жанжаллашиб қолган. Бунинг ортидан улар кўришиб гаплашиб олмоқчи бўлган. Бироқ улар бирга синфдошларини етаклаб келган. Шу вақтда улар ўртасидаги жанжал урушга айланиб кетган.

Юқоридаги холат бўйича барча гумонланувчилар аниқланиб, Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.