12:06 | 20.09.23 818

Андижонда уч туп чинорни кесганлар икки йилга озодликдан чекланди

Улар бунга дарахтлар қурилиш ишларига халал бераётганини сабаб қилиб келтирган.

Андижонда уч туп чинор дарахтини кесганларга нисбатан икки йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология вазирлиги

Маълум бўлишича, 2023 йил 4 апрелда Андижон вилояти, Избоскан туманида яшовчи икки нафар фуқаро уч туп ғарб чинори дарахтларини яшаш хонадони учун хавф туғдираётгани ва қурилиш, таъмирлаш ишларига халал бераётгани сабаб кесиб ташлаган.

Бу орқали ўсимлик дунёсига 131 миллион 400 минг сўмлик кўп миқдорда зарар етказишган.

Ҳолат Экология вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган. Прокуратура томонидан эса А.А. ва М.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 18 сентябр куни дарахт кесганларга суд ҳукми ўқилган.

Ҳукмга кўра, уларнинг ҳар бирига келтирилган зарарни қоплаш билан бирга, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 701
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 278
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 470
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1016
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1181
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1497