10:51 | 17.09.24

                       

Ангола давлати талабаларига ўқиши учун грант ажратилади

Ангола давлати ўзбекистонлик талабалар ўқиши учун грант ажратади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев 16 сентябрь куни дипломатик миссиясини яқинда бошлаган Ангола Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аугушту да Силва Куня билан учрашув ўтказди.

Далиев сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда олий таълимни ривожлантириш йўлидаги изчил ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлаб, бугунги кунда, айниқса, муҳандислик таълимини ривожлантириш бўйича илдам қадамлар ҳақида тўхталди. Томонлар ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирдилар.

Элчи ўз ўрнида, Анголада техника йўналишида таълим кенг ривожланганини таъкидлаб, бу соҳада таълим олаётган анголалик талабалар учун стипендиялар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш таклифини илгари сурди.

Мулоқот давомида томонлар икки давлатнинг олий ҳамда профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳаларидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилдилар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: