16:15 | 25.02.23 193

«АҚШ Москва ядровий қуролни қўллашидан хавфсирамаяпти» — Politico

Байден администрацияси Россиянинг ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоллигини жуда паст дея ҳисобламоқда

АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Россия томонидан Украинада ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоллигини жуда паст деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

Нашр манбаларининг сўзларига кўра, бундай позицияни 23 феврал куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан экспертлар гуруҳи билан суҳбатда билдирган.

«Салливан Владимир Путин Украинага ёки Ғарб иттифоқчиларига қарши стратегик ядровий қуролланишни қўллаши мумкинлиги борасида хатар йўқлигини айтди», дейилади мақолада.

Бундан ташқари, Салливан Байден ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг суҳбати мазмунини ҳам ошкор этган. Киевдаги учрашувда президентлар уруш тугаганидан кейин АҚШнинг Украина олдидаги эҳтимолий «мажбурияти»ни муҳокама қилган.

Россия президенти Владимир Путин 21 феврал куни Федерал мажлисга йиллик мурожаатида унинг мамлакати АҚШ билан имзоланган стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномадан чиқишини айтганди. «Агар Қўшма Штатлар ядровий қуролни синовдан ўтказса, биз ҳам буни амалга оширамиз. Ҳеч кимда глобал стратегик вазиятнинг барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида қараш бўлмаслиги керак», — дея қўшимча қилди Путин.

Ўз навбатида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Путиннинг Ғарб борасидаги айбловини «бемаънилик» деб атаган. «Ҳеч ким Россияга ҳужум қилмади. Россияга Украина ёки бошқа бирор томондан ҳарбий таҳдид мавжудлиги борасида шунақа бемаъни тасаввур бор», — дейди Салливан.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 296
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 727
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1074
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 824
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 444
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 930