15:13 | 16.08.24

                       

«АҚШда оила тушунчаси йўқолиб кетяпти» — Марям Тиллаева

Ислом Каримовнинг невараси АҚШда оила тушунчаси йўқолиб кетаётгани, ўзбек менталитетининг яхши томонларини гапирди (видео).

Ўзбекистоннинг биринчи президенти, Марҳум Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева ўзбекона менталитетнинг ижобий томонлари ҳақида гапирди.

«Ўзбек менталитетининг яхши томонлари бор. Бу оилавий асослар. Америка шу даражага етган, уларда ҳозир оилавий қадриятлар деярли йўқ. Ҳамма америкаликлар шундай дея олмайман, айрим штатларда оилага нисбатан яхши қарашади, уларда қадрият бор. Бошқа демократик штатлар эса йўқлик тарафга қараб кетяпти.

Ўзбекистонда оила институтлари бор. Балки бу бизнинг оиламизда ҳеч қачон бўлмагани учундир. Лекин Ўзбекистонда бошқача. Бу ерда сиз бир-бирингизни яхши кўрасизми, яхши кўрмайсизми, барибир битта стол атрофида ўтирасиз ва овқатланасиз. Улар билан гаплашасиз. Бизда бу йўқ. Мен буни Ўзбек менталитетининг ижобий томони деб ҳисоблайман», дейди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: