14:07 | 04.07.24

                       

АҚШда ўсмир йигит ўзбекистонлик мактаб ўқувчисини отиб ташлади

АҚШда ўсмир йигит ўзбекистонлик мактаб ўқувчисини отиб ташлади.

Ўзбекистонлик ўсмирни отган йигит АҚШда қўлга олинди, деб хабар бермоқда New York Post.

Ҳодиса 2023 йил 17 июль куни Нью-Йоркда содир бўлган. Йигит ва унинг синфдошлари ёзги мактабда ўқиб, уйга қайтаётган эди. Шу пайт 17 ёшли гумонланувчи бир гуруҳ ўсмирларга қарата ўқ узган. Ҳужумчи ўзбекистонлик йигитни отиб ўлдирган, унинг дўстлари эса қочишга муваффақ бўлган.

Йигит оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Операцияга қарамай вафот этган. Бир йил ўтгач, полиция 18 ёшли Леополдо Наш Монтояни ҳибсга олди. У иккинчи даражали қотилликда айбланиб Нью-Йоркда экстрадиция қилинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, отишма содир бўлганида марҳум Фиридун Мавлонов «нотўғри жойда, нотўғри вақтда» бўлган. Леополдо Наш Монтоя мактабда жанжаллашиб қолган бошқа одамни нишонга олган.

Маълум бўлишича, унинг отаси Ўзбекистонда туғилган. 10 йил аввал АҚШ га кўчиб борган. Марҳум 6 фарзанднинг тўнғичи бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: