11:37 | 03.08.24

                       

АҚШда «робот стоматолог» ихтиро қилинди

АҚШда «робот стоматолог» биринчи марта инсон тишларини даволайди.

Бостонда сунъий интеллектга эга «робот тиш доктори» биринчи марта инсон тишларини даволашига рухсат берилди.

Маълум қилинишича, Бостондаги (АҚШ) Perceptive компанияси сунъий интеллект назорати билан инсон тишларини мустақил равишда муолажа қилишга эга бўлган дунёдаги биринчи «робот стоматолог»ни тақдим этган.

Фото: New Atlas

«Биз дунёдаги биринчи тўлиқ автоматлаштирилган робот стоматологик протседурани якунлаганимиздан хурсандмиз. Ушбу тиббий ютуқ стоматологик муолажаларнинг аниқлиги ва юқори сифатли стоматология хизматидан фойдаланишни демократлаштиради. Бу эса беморлар учун яхши клиник натижаларга олиб келади. Биз тизимимизни ривожлантиришни ва беморлар учун тўлиқ автоматлаштирилган стоматологик ечимларни яратишни интиқлик билан кутамиз», — деди Perceptive компаниясининг бош директори ва асосчиси доктор Chris Ciriello.

Жараённи бошлашдан олдин тиш шифокори беморнинг оғиз бўшлиғини қўлда жойлашган ОКТ сканер ёрдамида текширади. Кейин робот тишларни CНC машинасининг аниқлиги билан тайёрлаб, иш бошлайди. Компания маълумотларига кўра, бу жараён тез, оғриқсиз, аниқ ва потенциал равишда инсон тиш шифокори бажарадиган ишдан кўра тежамкордир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: