14:48 | 26.02.23 353

Арабистоннинг йирик тиббий компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиши мумкин

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси вакиллари ҳамда «Burjeel holdings» компанияси ўртасида учрашув ўтказилди

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси вакиллари «Burjeel holdings» компанияси таклифига биноан, Абу Даби шаҳридаги «Burjeel medical city» мажмуасида икки томонлама музокара ўтказди, дея хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот давомида БАА вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида қулай жойлашуви, тарихан табобат ривожланган ҳудуд бўлганлиги, қўшни давлатларнинг тиббий соҳада Ўзбекистонга интилиши ҳамда сўнгги йилларда кузатилаётган очиқлик сиёсати холдинг кузатув кенгаши томонидан Ўзбекистон бозорини чуқурроқ ўрганиш юзасидан қарор қабул қилингани билдирилди.

Шунингдек, БАА томони амалда фаолият юритаётган хусусий шифохоналар бошқарувига шериклик асосида кириш орқали мавжуд қувватларни ошириш, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, холдингнинг бошқарув тизимини ва рақамлаштиришни жорий қилиш ҳамда холдинг шифохоналарида маҳаллий ходимларнинг малакасини ошириш юзасидан манфаатдорлик билдирди. Шу билан бирга, «Burjeel holdings» компанияси вакиллари томонидан ўз бизнес имкониятларини кенгайтириш, холдинг фаолиятини минтақада тарғиб қилиш ҳамда Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун тиббий туризм хизматларини кўрсатиш мақсадида Тошкентда ваколатхона очиш бўйича амалий кўмак кўрсатиш сўралди.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон вакиллари томонидан ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан қатор таклифлар билдирилди. Учрашув сўнггида жорий йилнинг март-апрель ойларида БААдан ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштириш, шу тариқа тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар ва эҳтиёжларни ўрганиш ҳамда истиқболли лойиҳалар билан жойида танишиш юзасидан келишувга эришилган.

Маълумот учун, шифохоналар ва дорихоналар тармоғини ўз ичига олган «Burjeel holdings» давлат ҳамкорлигидаги компания ҳисобланади. Бугунги кунда компания БАА, Саудия Арабистони, Уммон, Яман ва Ҳиндистонда 15 мингдан ортиқ ходимларига, «Burjeel Hospitals», «Medeor Hospital», «LLH Hospital», «Lifecare Hospital» ва Tajmeel» брендлари остидаги 39 та шифохона ҳамда 125 та тиббиёт марказларига эга.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 162
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 311
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 423
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 469
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 246
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487