21:57 | 22.06.24

                       

Арманистон Фаластин мустақиллигини тан олди

Арманистон Фаластин мустақиллигини тан олди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Фаластинни тан олиш қарорини «терроризм учун мукофот» деб атади.

Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади, дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.

Маълумотларга кўра, Арманистон БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлаганини, шунингдек, Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан, яҳудий ва Фаластин халқлари ўртасида мустаҳкам тинчлик ўрнатилишидан манфаатдор эканлигини эслатди.

«Турли халқаро форумларда биз ҳар доим Фаластин муаммосини тинч ва кенг қамровли ҳал этиш тарафдори бўлиб келганмиз ва Исроил-Фаластин можаросининг «икки давлат» тамойили асосида ҳал қилинишини қўллаб-қувватлаганмиз, бу фаластинликлар ва исроилликлар орзусини амалга оширишни таъминлашнинг ягона йўли эканига аминмиз», — дейилади баёнотда.

Маълумот учун, 22 май куни Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Умуман олганда, Фаластин суверенитети БМТ 193 аъзосидан 147 таси томонидан тан олинган.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Фаластинни тан олиш қарорини «терроризм учун мукофот» деб атади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: