17:53 | 28.10.23 1265

Қашқадарёда экинларини ичимлик суви билан суғориб келган фуқарога озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

Шунингдек, судланувчидан МЧЖ фойдасига 60 млн сўмдан ортиқ зарар ундириладиган бўлди.

Қашқадарёда ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келган шаҳрисабзлик фермерга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати

2023 йил 6 октябр куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида шу туманнинг Уймовут қишлоғида яшовчи фуқаро Ё.А.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилган.

Маълум бўлишича, судланувчи «Ашуров Ёрқин Истамович» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, «Шаҳрисабз-Қарши» магистрал қувурига д-76 мм.лик қувур орқали ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларни суғориб келган.

Фото: «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати

Мазкур қонунбузилиш ҳолати «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида аниқланган.

Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Ё.А.га бир йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини тайинлаган.

Шунингдек, ундан «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ фойдасига 60 693 732 сўм зарар ундириладиган бўлди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1084
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 903
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 556
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 468
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1177
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 964