13:18 | 17.06.23 2461

Қашқадарёда газли сув аппарати портлаб кетди

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган

2023 йилнинг 15 июн куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида тахминан соат 12:00 ларда Китоб деҳқон бозори олдида кичик портлаш содир бўлди.

Унда, туманнинг «Гулистон» МФЙсида яшовчи фуқаро T.Й. га тегишли бўлган, қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарат портлаб кетган. Аниқланишича, сув сақлаш идишига кислородли баллондан кўп босим берилиши оқибатида, ёрилиб портлаш содир бўлган.

Натижада Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро Д.A. вафот этган.

Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 103
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 415
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 978
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1424
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1142