12:00 | 17.05.23 1308

Қашқадарёда конларда йўлдош нефть газини утилизация қилиш дастури ишга туширилди

Йўлдош нефть гази – нефтда эриган ёки нефть конларининг газли «қопқоқларида» жойлашган, нефть билан бирга олинадиган табиий углеводород гази ҳисобланади

Saneg нефть-газ компанияси GRDC илмий-технология маркази билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятидаги конларда йўлдош нефть газини (YNG) утилизация қилиш дастурини ишга туширди.

Йўлдош нефть гази – нефтда эриган ёки нефть конларининг газли «қопқоқларида» жойлашган, нефть билан бирга олинадиган табиий углеводород гази ҳисобланади. YNG’ни ёндириш атроф-муҳитга, инсон саломатлигига катта зарар етказади. Шунингдек, катта иқтисодий йўқотишларга олиб келади.

Ўзбекистонда илк бор қўлланилаётган утилизация технологияси YNG’ни сиқиш ва кейинчалик тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш объектларига ташиш учун модулли компрессор қурилмалардан фойдаланишни назарда тутади.

Лойиҳа доирасида иккита: «Шимолий Шўртан» ва «Шимолий Ўртабулоқ» модулли компрессор қурилмаларини қуриш, газни сеолит қуритиш ва тозалаш, шунингдек, газ таъминоти қувурларини ўрнатиш кўзда тутилган.

YNG’ни утилизация қилиш йўлидаги асосий тўсиқ конларнинг узоқ масофада жойлашганлиги ва инфратузилманинг ривожланмаганлиги бўлиб қолмоқда. Ресурсларни оптималлаштириш орқали биз YNG’ни мақсадсиз ёқиш ўрнига, ундан унумли фойдаланамиз. Тайёрланган газ аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилади, хусусан, газ шоҳобчаларида сотиш, шунингдек, газ поршенли электр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун жалб қилиниади. Шундай қилиб, биз ҳам экологик, ҳам иқтисодий самарага эришамиз, — дейди Saneg бош директори Тўлқин Юсупов.

GRDC машъалада ёндирилаётган йўлдош нефть газидан фойдаланиш стратегияси концепциясини ишлаб чиққан. Лойиҳанинг ERS-пудратчиси Enter Engineering компанияси бўлиб, у биринчи босқич доирасида қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишларини якунлаган.

Лойиҳанинг биринчи босқичи ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи Saneg’да бўлган «Шимолий Шўртан» ва «Тўртсари» конларида амалга оширилди. Икки конда YNG’дан фойдаланишнинг умумий миқдори кунига 53 000 куб метрни (соатига 2200 кубометр) ташкил этади.

Айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида иккинчи компрессор агрегатини ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Унинг ёрдамида «Янги Қоратепа», «Қоратепа», «Рубоий» конларидан суткасига 60-70 минг кубометр миқдордаги паст босимли газ утилизация қилинади.

Реклама


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 370
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 750
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1095
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 857
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 462
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 949