18:42 | 16.06.23 2078

Қашқадарёда ҳокимлик ходими 2 млн 200 минг сўм пора билан қўлга тушди

Ходим фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилган

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳокимлик ходими 2 миллион 200 минг сўм пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Аниқланишича, ҳокимлик ходими фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилган.

«Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари Қарши шаҳар ҳокимлиги шўба бош мутахассиси фуқароларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган», — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1135
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 516
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 799
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 821
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1482
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 675