9:45 | 19.10.23 750

Қашқадарёда ИИВ колонияси билан ғишт етказиб бериш бўйича шартнома тузган МЧЖ раҳбари қамалди

У шартномада кўрсатилган суммани бермай, шахсий эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборишда айбланган.

2023 йилнинг 11 октябр куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қамаши туман судида ИИВ га қарашли колониялардан бирида ишлаб чиқарилган ғиштларни пуллаган раҳбарга чора кўрилди.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий ҳудудига қарашли ушбу 3-сонли жазони ижро этиш колонияси билан вилоятдаги МЧЖ раҳбари Қ.Ш. ўртасида колонияда ишлаб чиқарилган ғиштларни сотиш юзасидан умумий миқдори 410 миллион сўмлик шартнома имзонланган. МЧЖ раҳбари эса ғиштларни арзонга сотиб юбориб, шартномадаги суммани бермасдан ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ушбу жиноят юзасидан бўлиб ўтган судда МЧЖнинг 41 ёшли раҳбари 18 миллион сўм жарима тўлаш ва 3 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган. МЧЖ суд ҳукмидан норози бўлиб, апелляция киритиш жараёнида.

МЧЖ адвокатига кўра, колония 661 816 та ғиштни олиб кетиш учун шартномага қилган. Бироқ бу миқдордаги ғиш колония ҳудудидан олиб чиқилмаган. МЧЖ фақат колония фойдасига ундирилиши белгиланган суммага тенг ғиштни олиб чиққан.

Бундан ташқари, ундан колония фойдасига жами 100 миллион 812 минг сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1172
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 529
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 807
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 831
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1499
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 685