16:28 | 12.10.23 1323

Қашқадарёдаги перинатал марказда оналар ва чақалоқлар ерда ётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Вилоят ССБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти перинатал марказида янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқлар ерда ётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат вилоят ССБ масъуллари томонидан ўрганилганида, хабарда айтилган маълумотлар тасдиғини топмаган. 2023 йил 11 октябр куни вилоят перинатал марказида 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл мавжуд бўлган. 200 ўринга эга бўлган мазкур марказда шу куни суратда акс этган ҳолат кузатилмаган. Суратнинг қачон ва қаерда олингани бўйича қўшимча ўрганиш олиб борилаётгани маълум қилинган.

«Аёллар ва чақалоқларнинг бирон нафари ҳам ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган. Ҳомиладор ва туққан аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмади», дейилади вилоят ССБ муносабатида.

Шунингдек, вилоят перинатал марказига Бухоро вилоятидан янги раҳбар тайинлангани ҳақидаги гаплар ҳам асоссиз экани айтилган. Маълумотларга кўра, бугунги кунда марказга шу муассасада 20 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Бобоназар Шодиев раҳбарлик қилмоқда.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 327
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 734
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1083
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 837
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 448
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 937