18:08 | 25.10.23 640

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида туннел қурилади

«Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 млн доллар ажратилади.

Қарши шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда Президент бир неча таклифларни илгари сурди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот котиби

Йиғилишда, биринчи январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги АТР самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар сони кўпаяди.

Айтилишича, Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига икки мартадан етти мартага оширилади. Бунинг натижасида авиачипталар нархи икки баробар арзонлашиб, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими уч баробарга кўпайиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2024 йилда Тахтақорача довонида ўтиш талабларини енгиллаштириш учун янги туннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда Самарқанд ва Шаҳрисабзни боғловчи 30 километрлик йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шу билан бирга, «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлининг Қашқадарёдан ўтадиган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, 2024 йилда хорижий сайёҳлар сонини 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1182
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 532
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 809
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 836
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1503
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 690