11:01 | 02.10.23 836

Қатар Ўзбекистонда электр ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиришга инвестиция киритади

Бу бўйича режалар Шавкат Мирзиёевнинг ушбу мамлакатга ташрифи давомида кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев кеча, 1 октябр куни Қатарга ташрифи давомида Al Mirqab Capital холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш, логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Хусусан, компания томонидан Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуриш, мамлакатда электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритиш режалари кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Инвестиция лойиҳалари қўшма «йўл харитаси» асосида амалга оширилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, Al Mirqab Capital компаниясига 1983 йилда асос солинган бўлиб, у АҚШ, Европа ва Яқин Шарқда For Seasons, The Ritz Carlton ва бошқа брендлардаги 20 та йирик меҳмонхонага эгалик қилади. Компания активлари қиймати 8 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилиши ҳақида хабар берилганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 300
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 249
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 449
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1156
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1455