12:04 | 09.10.23 2407

Австрияда икки ўзбекистонлик учувчи ҳалокатга учради — фото

Уларни қутқариш учун 70 нафар ўт ўчирувчи ва полициячи, шунингдек, 2 та вертолёт жалб қилинган.

Икки Ўзбекистон фуқароси 2023 йилнинг 4 октябр куни Австрия ҳудудида авиаҳалокатга учради. Бу ҳақда SiolNET нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 4 октябр куни кечқурун Австриянинг Каринтияс федерал ерида Словенияга тегишли кичик самолёт ҳалокатга учраган. Унинг ичида икки нафар 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси К.Н. ва А.Х.лар бўлган. Улар бахтсиз ҳодисадан омон қолган бўлса-да, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Клагенфурт яқинидаги Диез муниципалитетида содир бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмаслиги, ҳолат юзасидан Австрия ваколатли органлари томонидан тергов ўтказилаётгани маълум қилинган.

Самолёт минг метр баландликдаги ўтиш қийин бўлган мураккаб рельефли ҳудудга қулагани сабабли экипаж аъзоларини қутқариш қийин кечган. Қутқарув ишларида 70 нафар ўт ўчирувчи ҳамда полициячилар иштирок этган. Шунингдек, иккита вертолёт ҳам жалб қилинган.

Sierra5 авиация портали маълумотларига кўра, самолёт Словениянинг Aviation Career Center авиация мактабига тегишли бўлиб, асосан мактаб парвозлари учун фойдаланилган.

Икки соат давом этган қутқарув операциясидан сўнг 20:00 ларга бориб полиция вертолёти ёрдамида воқеа жойи топилган ҳамда оғир аҳволдаги экипаж аъзоларидан бири Австриянинг Виллач шаҳридаги, иккинчиси эса Германиянинг Кёлн шаҳридаги шифохонага олиб борилган.

«Дунё» ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари жабрланувчилар билан боғланган. Ҳозирда уларга зарур ёрдам кўрсатилаётгани, элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатиб, вазиятни назоратга олгани маълум қилинган.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 232
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 373
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 404
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 219
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 455
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 331