15:25 | 06.11.24

                       

Автобусга йўловчиларни жинси бўйича ажратувчи постер ёпиштирилди

Тошкентда 2 йўловчи йигит автобусга йўловчиларни жинси бўйича ажратувчи постер ёпиштириб кетди (видео).

Тошкентдагаи автобуслардан бирида 2 йўловчи йигит йўловчиларни жинси бўйича ажратувчи постер ёпиштириб кетди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, АЖ таркибидаги 7 автобус саройи филиалига тегишли 34-сон йўналишда ҳаракатланувчи, сарой рақами 765 бўлган автобусда салоннинг ойнасига аёллар ва эркаклар жойлашуви кўрсатилган постер ёпиштирилган.

Масъул ходимлар томонидан текширув ишлари ўтказилган. Автобусдаги кузатув камералари орқали текширувда икки нафар номаълум шахснинг автобусга кириб, салон ичида аёллар ва эркаклар жойини ажратишни тарғиб этувчи постерни ёпиштириб, уни ўз мобил телефонига суратга олиб, автобусдан тушиб кетгани аниқланди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мазкур уларнинг шахсини аниқлаш, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва зарур қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: