14:34 | 13.11.24
Автомобилида ўриндиқлар сонини ўзгартириш жаримага сабаб бўладими? Йўл ҳаракати хавфзилиги бошқармаси бунга аниқлик киритди.
Тармоқларда Дамас автомобили ўриндиқлари камайтирилгани учун ҳайдовчига жарима қўлланилгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат бўйича изоҳ берди.
10 ноябрь куни соат 14:00 да ЙПХ инспектори томонидан Дамас автомобили тўхтатилиб кўздан кечирилган. Ҳайдовчи машина ўриндиқлари сонини рухсатсиз камайтиргани учун жаримага тортилган. Бунга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 3-қисми (ҳайдовчиларнинг тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши) асос қилиб олинган.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрь кунидаги 758-сонли қарори 1-иловаси, 2-банди, 8-хат бошисида транспорт воситаларига (қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш (олиб ташлаш)) қайта жиҳозлаш деб тан олинганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: