11:26 | 18.11.23

                       

Ғазода шу пайтгача қанча фаластинлик ўлгани айтилди

Исроил-ҲАМАС можароларида ҳалок бўлган биргина болалар сони беш мингга яқинлашган.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йилнинг 7 октябрдан бошлаб Ғазо секторида ва Ғарбий соҳилда 11 минг 675 киши ҳалок бўлгани ва Исроил ҳужумлари натижасида яна 32 мингга яқин киши жароҳат олганини ёзмоқда.

Фото: Wafa

Вазирлик ўзининг кундалик ҳисоботида Исроилнинг давом этаётган зарбалари туфайли Ғазодаги алоқа хизматларининг ишламай қолиши натижасида интернетга киришда жиддий муаммоларга дуч келаётганини тушунтирган.

Унда айтилишича, Ғазо секторида тажовуз бошланганидан то 16 ноябргача ҳалок бўлганлар сони 11 минг 470 нафарга етган, шу жумладан, 4707 нафар бола, 3155 нафар аёл ва 686 нафар кекса одам қурбон бўлган. Ярадорлар сони эса 29 мингдан ошган.

Шунингдек, 3600 дан ортиқ тинч аҳоли бедарак йўқолганлиги ёки вайроналар остида бўлганлиги, улар орасида 1750 нафар бола борлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил бош вазири Нетаньяху Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартларини айтиб, «гуманитар паузалар» давом этишини ҳам истисно қилмаганди. Шунингдек, Исроил ва АҚШни зудлик билан суд қилиш учун Эрон президенти Иброҳим Раисий халқаро судни огоҳликка чақирганди. Исроил мудофаа вазири эса ҲАМАС Ғазо устидан назоратни йўқотганини эслатганди. Исроил президенти эса террорчилар пайдо бўлишининг олдини олиш учун мамлакат қўшинлари Ғазода қолишини айтганди. Кейин Исроил Ғазонинг ғарбий қисмини эгаллаб олганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: