13:45 | 03.07.24

                       

БААда қўшмачилик қилган ўзбекистонлик аёл жазодан озод этилди

БААда қўшмачилик қилган ўзбекистонлик аёл жазодан озод этилди. У Тошкентдан қизларни чақириб фоҳишаликда фойдаланган.

Тошкент шаҳар судида 2024 йил 7 июнь куни адвокатларнинг кассация шикояти асосида 2017 йил 20 декабрдаги ҳукмига кўра судланган қўшмачи айлнинг суд иши қайта кўриб чиқилди. Bugun.uz суд иши ҳужжатлари билан танишиб чиқди.

Маълум бўлишича, у ЖК 135-моддаси (Одам савдоси) ва 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Адвокатлар кассация шикоятида, унинг одам савдоси жинояти содир этганлиги исботланмагани, жабрланувчи (фоҳиша)лар эркин ҳаракатланганлиги, уларни қонунга ҳилоф равишда ушлаб турмаганлиги, жабрланувчиларга зўрлик ишлатмаганлиги, биринчи босқич суди томонидан далилларга етарли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ва текширилмаганлиги ҳақида важлар келтирилган. Ҳукмнинг 135-моддаси билан айблаш қисмини бекор қилиб, шу қисми бўйича оқлов ҳукми чиқаришни ва ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми бўйича унинг оилавий шароити оғирлигини, вояга етмаган фарзанди борлигини ва оиласининг ёлғиз боқувчиси эканлигини, шунингдек қилган ишидан пушаймонда эканлигини инобатга олиб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

Суд ажримига кўра, Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2017 йил 20 декабрь кундаги ҳукми ўзгартирилди. 135-модда билан айбсиз деб топилди ва қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли реабилитация қилиниб, жиноят ишнинг ушбу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83- моддасининг (Ахлоқ тузатиш ишлари) 2-бандига асосан тугатилсин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: