10:34 | 09.10.24

                       

Баданга қасддан енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят учун жавобгарлик енгиллаштирилди

Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят учун жазо енгиллаштирилади.

Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм-каналида маълум қилинди.

Унга кўра, қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқарилади. уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бунда соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаслиги керак.

Шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

  • БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;
  • 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Қўшимча қилинишича, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: