20:25 | 24.12.23

                       

Бахти Ташкентскийнинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев қўлга олинди

У жуда кўп миқдорда товламачилик моддаси билан айбланмоқда.

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирда 1996 йилда туғилган Қудратуллаев Ихтиёр Бахтиёр ўғли қўлга олинди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан айбланмоқда. У аввалроқ қўлга олинган «Вор в законе» Бахти Ташкентскийнинг ўғли ҳисобланади.

Ундан ташқари, бир қатор жиноятларни содир этган 5 киши, жумладан бир аёл ушланиб, гумон қилинувчи тарзида жалб этилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: