11:08 | 27.09.24

                       

Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон ва Россия ТИВ вазирлари учрашув ўтказди. Унда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлиги таъкидланди.

«Стратегик шериклигимизнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказдик. Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик», – дейди Бахтиёр Саидов.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: