10:54 | 21.06.23 4002
Бандихон тумани прокурорига тегишли аудиоёзув тарқади
Мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётгани айтилди
2023 йилнинг 20 июн куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори С.М.га тегишлилиги таъкидланган аудиоёзув тарқагани хабар берилди.
Тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётгани айтилди.