18:00 | 29.08.24

                       

Батафсил йўриқнома: payme иловаси орқали чипталарга қандай буюртма бериш мумкин

payme иловаси турли тадбирлар учун мўлжалланган чипталарни сотиб олишнинг қулай усулини тақдим этади. Сизни қизиқтирган концерт ёки тадбирга чипталарни осонгина сотиб олиш учун босқичма-босқич бажариладиган ушбу йўриқномага амал қилинг.

1-қадам: Иловани очинг

Смартфонингизда payme иловасини очишдан бошланг. Барча функцияларга кириш учун илованинг энг сўнгги версиясига эга эканлигингизга ишонч ҳосил қилинг.

2-қадам: payme tickets’га кириш

Сизда чипта сотиб олиш хизматига киришнинг иккита йўли мавжуд:

1. Асосий саҳифадаги баннер орқали:

– Илованинг асосий экранида payme tickets баннерини топинг;
– Хизматга ўтиш учун ушбу баннерни устига босинг.

«Хизматлар» бўлими орқали:

– Иловада «Хизматлар» менюсини очинг;
– Мавжуд хизматлар рўйхатидан payme tickets’ни танланг.

3-қадам: Тадбир ёки концертни танлаш

– payme tickets бўлимида мавжуд тадбирлар рўйхатини кўздан кечириб чиқинг;
– Сизни қизиқтирган концерт ёки тадбирни топинг;
– Қўшимча маълумот олиш учун танланган тадбир устига босинг.

4-қадам: Чипта танлаш

Тадбирни танлагандан сўнг:

– Ўзингиз учун қулай санани танланг (агар тадбир бир неча кун бўладиган бўлса);
– Керакли секторни белгиланг;
– Муайян жойни танланг;
– Тўловга ўтиш учун «Чипта сотиб олиш» тугмасини босинг.

5-қадам: Тўлов

– Иловада таклиф қилинган қулай тўлов усулларидан бирини танланг;
– Тўловни якунлаш учун экрандаги кўрсатмаларга амал қилинг;
– Тўлов муваффақиятли бўлганлигига ишонч ҳосил қилинг.

6-қадам: Чиптани олиш

– Муваффақиятли бажарилган тўловдан сўнг, сизнинг чиптангиз автоматик равишда payme tickets’даги «Менинг чипталарим» бўлимида пайдо бўлади;
– Барча сотиб олган чипталарингизни ҳар доим ушбу бўлимда топишингиз мумкин.

7-қадам: Тадбирга кириш учун чиптадан фойдаланиш

– Концерт ёки тадбирга кириш учун пайме иловасини очинг;
– «Менинг чипталарим» бўлимига ўтинг ва керакли чиптани топинг;
– Кириш жойида чиптангизнинг QR кодини кўрсатинг.

Муҳим: Максимал хавфсизликни таъминлаш учун чиптангиздаги QR код ҳар 30 сонияда янгиланади. Бу сизнинг чиптангизни қалбакилаштириш ёки ундан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилади.

Энди сиз пайме иловаси орқали чипталарни қандай қилиб осон ва тез сотиб олиш мумкинлигини биласиз. Чипталарни харид қилишнинг бу қулай усули вақтингизни тежайди ҳамда кассаларда навбатда туришнинг олдини олади.

Сизга ёқимли томоша ва унутилмас таассуротлар тилаймиз!


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: