17:29 | 06.03.23 423

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри собиқ ҳокимининг қарорини бекор қилди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан қўлланилган жазони бекор қилди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Тошкент шаҳри собиқ ҳокимининг Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳманкуловга нисбатан қўлланилган ҳайфсан интизомий жазоси
чорасига оид фармойиши 2022 йил 4 ноябрда имзоланган.

Бахтиёр Раҳмонов ўз навбатида 28 февраль куни Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан ушбу интизомий жазони бекор қилган.

Мазкур моддага кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак. Агар ушбу муддат давомида ходим яна жазога тортилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазо қўллаган иш берувчи уни йил тугагунга қадар ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбарининг илтимосига биноан олиб ташлашга ҳақли.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 506
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 262
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1163
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1472