15:36 | 18.06.24

                       

Beeline Uzbekistan ишида узилишлар бўлаётганига муносабат билдирди

Beeline Uzbekistan ишида узилишлар бўлаётганига муносабат билдирди.

Beeline Uzbekistan алоқа оператори абонентлари 18 июн куни мобил интернет билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, тармоқда авария-тиклаш ишлари ўтказилмоқда.

Баъзи фойдаланувчилар SMS юбориш ва қабул қилиш имконсизлиги ҳақида ҳам хабар берган. USSD хизмати ишламоқда. Шу сабабдан баъзи абонентларда интернет хизматлари ва бошқа сервислар ишлаши билан боғлиқ қисқа вақтли узилишлар кузатилиши мумкин.

Яқин орада хизматларнинг ишлаши тўлиқ тикланиши таъкидланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: