16:46 | 23.09.24
Энди у Ҳукумат бўйсунувига ўтказиладиган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбарлик қилади.
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш мақсадида агентлик Ҳукумат бўйсунувига ўтказилиб, унга Беҳзод Мусаев раҳбар этиб тайинланиши маълум қилинди. Беҳзод Мусаев олдига хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш вазифаси қўйилди.
Беҳзод Мусаев ўрнига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб Ботир Зоҳидов тасдиқланди. Ботир Зоҳидов Марказий банк раиси биринчи ўринбосари ҳамда Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.
Мажлисда Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тасарруфига ўтказилиши маълум қилинган.
Маълумот учун, Беҳзод Мусаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб 2022 йил декабрь ойидан ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: