10:15 | 01.11.24

                       

Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкентнинг Бекобод туманида ота ва унинг ўғли ис газидан вафот этди.

Бекобод туманидаги хонадонда 2 фуқаро ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда туман ҳокимининг қарорида маълум қилинди.

Таъкидланишича, ҳодиса 18 октябрь куни туманнинг Мустақиллик маҳалласидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Заҳарланиш оқибатида 44 ёшли Д.Т. ҳамда унинг 12 ёшли ўғли Ф.И. вафот этган.

Туман ҳокими ушбу ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича қарори чиқарган. Ҳужжат асосида ушбу воқеа сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия тузилган.