13:25 | 25.05.23 2529
Тошкентдаги цехда портлаш содир бўлди
Ёнғин оқибатида 150 кв.м майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган цехларнинг бирида портлаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 25 май куни соат 02:30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Миришкор» МФЙ Чирчиқ бўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектида ёнғин чиққан. Ҳолат чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғим ёрилиб кетиши натижасида юзага келган.
Ёнғин жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳудуд соат 03:09 да ўраб олинган ва ёнғин 03:16 да ўчирилган. Бунинг натижасида 150 кв.м майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.