10:55 | 29.12.23

                       

Benkam АҚШга алюминий профилларини биринчи етказмасини амалга оширди

Улкан аҳамиятга эга мазкур босқич 2023 йил Benkamʼнинг муваффақиятлилиги ва маҳсулдорлигининг тасдиғи бўлди.

Benkam компанияси алюминий профилларни етакчи ишлаб чиқарувчиси сифатида, ўзининг алюминий профилларини Америка Қўшма Штатларига биринчи экспорт етказмасини амалга оширгани ҳақида эълон қилишдан фахрланади. Улкан аҳамиятга эга мазкур босқич 2023 йил Benkamʼнинг муваффақиятлилиги ва маҳсулдорлигининг тасдиғи бўлди.

Ўтиб бораётган йил мобайнида Benkam Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни муваффақиятли тарзда амалга оширишга эришди, қўшни давлатларга алюминий профилларни экспорт қилди, шунингдек, Европа давлатларига кўприклар қурилиши учун ўз маҳсулотларини етказмасини амалга оширди. Бундан ташқари, компания Қўшма Штатлардаги нуфузли Алуминум 23 кўргазмасида иштирок этди ва ўз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича муҳим шартномаларни тузди.

Улкан аҳамиятга эга бўлган ушбу муҳим ютуқ Benkam компаниясини самарали логистикага эга ишончли алюминий профил ишлаб чиқарувчиси сифатидаги обрў-эътибори янада мустаҳкамланганидан далолат беради. Бу Ўзбекистон иқтисодиётига сезиларли даражада таъсирини кўрсатмоқда ҳамда халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Америка Қўшма Штатлари билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистоннинг технологик салоҳиятини ривожлантириш шунингдек, жаҳон алюминий ишлаб чиқариш бозорида рақобатбардошлилигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.

Эришилган барча ютуқларни ҳисобга олган ҳолда, Benkam ўзининг ғайрат-шижоатини ва келгуси 2024 йилда компанияни кутаётган янги мақсадларга тайёрлигини эътироф этади. Компания кейинги муваффақиятларни кўзлаган ва янги марраларни забт этиш учун ўзининг чексиз салоҳиятини ишга солишга тайёрдир. Benkam инновацион ечимларни таклиф қилиш орқали, алюминий профиль бозорида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишни мақсад қилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Қўшимча маълумот учун:
+998 71 203 00 000
https://benkam.eu/

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: