20:13 | 11.09.24
Ўзбекистонда бир йилда 1 миллион 200 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилади.
Президент раислигидаги камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда ҳозирда хусусий инсон ресурслари компаниялари иш берувчиларга билим ва кўникмаси, салоҳияти бор кадрларни топиб бераётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, эндиликда бу тажрибани кенгайтириш зару.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида ишлаш истаги бор камбағал аҳоли орасидан тадбиркорларга ишчи топиб, уларни тайёрлаб берадиган марказ ташкил қилинади.
Ушбу марказ орқали қайси йўналишда қанча ишчи кераклиги ўрганилади, камбағал аҳоли нимага қизиқиши ва кўникмаси борлиги аниқланади, тадбиркорлар талабига мос камбағал оила аъзолари ишга йўналтирилади, малакаси етмаганлар эса тадбиркорлар билан бирга касбга ўқитилиб, кейин ишли қилинади.
Умуман, айтилган барча имкониятлар ҳисобига йил якунигача 500 минг, бир йилда 1,2 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига вазифа қилиб қўйилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: