22:08 | 13.11.24
Криптовалюта нархи бир суткада 7%дан ортиққа, бир ҳафтада эса 25%га яқин ўсди.
13 ноябрь куни биткоин нархи тарихда илк бор $93 мингга яқинлашди. «Coinmarketcap» маълумотларига кўра, савдолар давомида токеннинг энг юқори нархи $92,829 ни ташкил қилди. Бироздан сўнг криптовалюта қиймати озгина пасайиб, Тошкент вақти билан 21:00да $92,771 бўлди.
Сўнгги ҳафтада биткоин нархи тез суръатларда ўсди:
Биткоин нархининг кескин ошиши криптовалютага бўлган қизиқишнинг янада ортиши, жаҳон бозоридаги нотинчлик ва ривожланаётган бозорларда активларни ҳимоя қилиш воситаси сифатидаги обрўсининг ошиши билан боғлиқ.
Криптовалюта экспертлари биткоин нархи ўсишда давом этишини прогноз қилишмоқда:
Биткоиннинг янги рекорди унинг жаҳон иқтисодиётидаги аҳамияти ва кўплаб инвесторлар учун асосий актив сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, унинг нархининг кескин ўсиши молиявий бозорларда хавф ва эҳтимолий даромад олиш имкониятини бир вақтнинг ўзида намойиш этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: