Бизнес-омбудсман Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар сони 2 бараварга кўпайганини рад этди
Бизнес-омбудсман Ўзбекистонда тадбиркорлар сони 1 миллиондан ошгани, текширувлар тадбиркорлар сонига нисбатан 3 фоизни ҳам ташкил қилмаганига эътибор қаратмоқда.
Бизнес-омбудсман молиячи Отабек Бакировнинг текширишлар кўпайгани ва асоссиз текширишлар бўйича ҳаракатсизлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдириб, текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали амалга оширилганини маълум қилган.
Бизнес-омбудсман текширувлардан 164 965 таси хабардор этиш тартибида ўтказилган бўлса, 2072 таси омбудсман билан келишилган ҳолда ўтказилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказишни келишиш учун киритилган буюртмаларнинг 53,3% рад этилган. Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган ноқонуний текшириш ва текшириш тартиби бузилган ҳолатлари бўйича Бизнес-омбудсман томонидан жами 686 та таъсир чоралари қўлланилган. 666 та маъмурий баённома, 19 та бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома, 30 та интизомий жазо, шунингдек, мансабдор шахслар лавозимидан озод қилинганлиги шулар жумласидан.
2023 йил январ-апрел ойлари давомида 27 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 31 112 та текширувлар ўтказилган бўлиб, 2022 йил шу даври билан солиштирилганида текширувлар сони 30 873 тага камайганини (2022 йил январ-апрел ойларида жами текширувлар сони 61 985та) кўриш мумкин.
Шунингдек бизнес-омбудсман 2017 йилда тадбиркорлар сони 283 мингтани ташкил қилгани, бугунга келиб уларнинг сони қарийб 1 миллиондан ошгани, шу йилнинг бошидан ўтказилган текширувларни тадбиркорлар сонига бўладиган бўлсак, текширувлар тадбиркорлар сонига нисбатан 3% ни ҳам ташкил қилмаслигига алоҳида эътибор қаратган.
Bugun.uz аввалроқ иқтисодчи блогер Отабек Бакиров янги деб номланувчи даврнинг илк кунлариданоқ бизнес эгаларининг ишига халақит қилиш, айниқса, турли «текшир-текширлар»ни мутлақо йўқотиш лозимлиги таъкидлагани, шунингдек блогерлар фикр билдиргани ҳақида ёзган эди.