8:28 | 20.06.23 1126

Боғча ва мактабларда гимнастика бўйича дастурлар жорий қилинади

Марказлар 2024-2025 ўқув йилидан фаолиятини бошлайди

Гимнастика марказларининг асосий вазифалари белгиланди.«Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-табирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023-2024 ўқув йилидан:

  • боғчаларда «Гимнастикага илк қадам» дастури;
  • мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган «Болалар учун гимнастика» дастури жорий қилинади.

Президент қарори билан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган. Мазкур Гимнастика марказлари ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига эга бўлади.

Ушбу Гимнастика марказлари ўз фаолиятини 2024-2025 ўқув йилидан бошлайди. Ўқувчиларнинг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади. Гимнастика марказларининг 1-синфига гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларида шуғулланган, юқори иқтидорга эга ва ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Ўқувчилар уларга энг яқин жойлашган мактабларда умумтаълим дастурлари бўйича ўқитилади. Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади. Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

  • гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Президент кубоги;
  • бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида «Ёрқин юлдузча» ва катталар ўртасида «Grand Prix Uzbekistan» халқаро турнири;
  • спорт гимнастикаси бўйича «Духоба йўл» халқаро турнири;
  • трамполин бўйича «Самодан баланд» халқаро турнири;
  • халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган «Gymnastics Day» бутун Ўзбекистон оммавий форуми;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Халқ таълими вазири кубоги».
  • гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1626
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1040
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 632
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1295
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1091